empty
 
 

Трейдинг — бу, таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш кўникмаларини; чидамни, сабрни, тез акс таъсир кўрсатишни ва таваккал қилишга тайёр туришни талаб этувчи ишдир; бу машғулот психологиядан бир оз хабари бўлганлар учун мўлжалланган.


Форекс бозоридаги муваффақият ёки омадсизлик шахсий сифатларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Агар Сиз тизимли савдо қилишга ўтишга қарор қилган бўлсангиз ҳам бу Сиздан савдода қарор қабул қилишингизда Сиздан ҳиссий юкланмани олиб ташламайди. Кўпинча Форекс-трейдерлар бундай деб ҳисоблашади: ҳиссиёт қанча кам бўлса, савдо шунча муваффақиятли бўлади, гўёки ҳиссиётлар тўғри қарор қабул қилишга ҳалал беради. Аммо пулни йўқотишдан ҳавотирланиш, қўрқиш, муваффақиятга илинж ва ишонч, ачиниш, хурсанд бўлиш, ҳафсаласи пир бўлиш ва яна хурсанд бўлиш - бу ҳисларнинг ҳаммаси трейдинг билан бирга юриши муқаррар. Ҳислар жўшқин урганда ҳисни тутиб туриш керакми? Ичдан ҳис қилишни ёки англашни нима қилиш керак?


Маълумки, ҳисларни чиқариб ташлаш - бу фақат хурсандчиликни мустаҳкамлаш эмас, балки салбий нарсани ҳам ишлаб чиқишдир, ҳиссиётни таҳлил қилиш эса бизга яна қимматли ахборот оқимини ҳам беради. Биз шу ахборотга таянамиз, бу ахборот таъсирида ҳаракат қиламиз. Ўз ҳиссиётларимизга акс таъсирни таҳлил қилиш ўз навбатида бизга ана шу ҳисларни, демак ҳаракатларни ҳам назорат қилиш имконини беради.


Ҳисларни бошқаришнинг бир қанча усуллари мавжуд.


Биринчидан, ҳисларнинг тўпланиши объектни алматириб, ўз ҳисларини ўргартириш мумкин. Одатда, бу жуда натижа берувчи услубдир. Биз ўз диққат-эътиборингизни қаратган нарса, биз учун янада таъсирчан бўлиб қолади. Фикрнинг йўналишини ўзгартиринг, вазиятга муносабатни ўзгартиринг, йўқотишлар эҳтимолини қараб чиқиш мумкин, фойда эҳтимолини қараб чиқиш мумкин.


Иккинчи усул: ўз эътиқодингизни ўзгартириб, Сиз ўз ҳиссиётингизни ҳам ўзгартирасиз. Биз бутун ҳаётимиз мобайнида эгаллаган барча эътиқодлар бизнинг онгимизга кириб келадиган барча ахборотга маълум бир бўёқ берувчи маълум бир фильтр бўлиб ҳисобланади. Бу эҳтиқодлар ҳодисалар интерпретациясига ҳам таъсир қилади.


Учинчи усул: ҳиссиётни алмаштириш, яъни "психо"ни "сома" танага алмаштириш воситасида. Юз мимикасини, туриш услубини ўзгартириш, нафас олишнинг диагфрагма орқали турига (қорин билан) ўтиш, овоз тонини, тембраниши, кучини ва нутқ суръатини ўзгартириш - буларнинг ҳаммаси тескари алоқа тамойили бўйича физиологик ўзгаришларга олиб келади, демак организмнинг ҳиссий ташкил этувчисини ҳам ўзгартиради, бу эса Форекс-трейдернинг ишига таъсир қилади. Энг оддий ва қизиқарли бўлмаган физиологик манипуляция ўзининг ҳиссий ҳолатини ўзгартириш ва уни бошқариш учун самарали восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўз ҳисларизни бошқаринг ва бу Сизни янада омадли трейдер бўлишга ёрдам бериши муқаррар.


Диққатни жамлаш — бизнинг ҳиссий ва руҳий ҳолатимизни энг муҳим ташкил этувчиларидан биридир, чунки Сиз Форекс бозорида савдо қилиш вақтида айнан нимага диққатингизни жамлаган бўлсангиз, у юз бераётган борлиқнинг фақат объектигина бўлиб қолмай, балки ҳақиқий борлиқни тушуниш воситаси ҳам бўлади. Юз бераётган барча нарсалар вазиятни таҳлил қилишга, воқеаларни, ҳисларни талқин қилишга таъсир кўрсатади ва энди улар ҳулқ улсубига, у ёки бу қарор фойдасига танловга кўрсатма беради.


Бу ҳолда устуворликларни тўғри жойлаштириш лозим. Сиз йўқотишлар бўлиши мумкинлигини назарда тутасизми? Ёки фойда келишини кутасизми? Доимо шуни ёдда тутиш керакки, трейдинг - бу четлашишлар ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолишга уринишдир. Трейдер ўз диққатини фойда олиш имкониятларига ҳам, йўқотишлар бўлишига ҳам қаратиши керак, ҳамда улар ўртасидаги мувозанатни тутиб туришига қаратиш керак. Трейдер ўз услубларининг эҳтимоллигини доим баҳолаши, бозор берадиган ахборотни таҳли қилиши керак, чунки бу аниқ ва ишончли ахборотдир.


Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback