empty
 
 

Тавсифи

Евро Индекси — бу жаҳондаги бешта асосий валюталар (USD, GBP, JPY, CHF ва SEK) курсларининг Еврога нисбатан ўзгаришининг ўртача кўрсаткичи. Евро индекси 2006 йил 13 январда киритилган, NYBOT биржасида котировка қилинади. Евро Индекси халқаро молия бозорлари иштирокчилари учун ягон европа валютасининг жорий қиймати "эталони" бўлиб ҳисобланади.

Ҳисоблаш формуласи

EURx = 34.38805726*EURUSD^(0,3155)*EURGBP^(0.3056)*EUR/JPY^(0.1891)*EURCHF^(0.1113)*EURSEK^(0.0785)

Савдода қўлланилиши

EURindex компьютер индикатори Forex бозорининг асосий валюта жуфтликларида нархларни ўзгариши билан кузатиладиган Евро Индексидаги нарх ўзгаришларини яққол аниқлашга имкон беради.

Савдода Евро Индекси MetaTrader учун индикаторни амалий қўлланиш нуқтаи назаридан (EUR/USD жуфтлиги каби, валюта бозорининг бошқа активларини ҳам), индикатордан фойдаланишнинг икки йўналишини ажратиш мумкин: индикатор чизиғининг ўртача сирпанувчи нарх қийматлари билан кесишиш ва индикаторнинг нарх билан дивергенциясини аниқлаш.

  • Агар Евро Индекси секин ўртача сирпанувчини (SMA 50, 100) пастдан юқорига ёки юқоридан пастга томон кесиб ўтган ҳолда бундай кесишишни мос ҳолда харид қилиш ва сотишни очиш учун қараш лозим. SMA ва индикатор чизиғининг кесишиши асосидан битимдан фойда билан чиқишни турли хил усулда амалга ошириш мумкин, бироқ бу индикаторнинг тескари сигнални битимни ёпиш учун фойдаланиш тавсия этилмайди.
  • Агар валюта жуфтлигининг нарх графигида пастга тушувчи нарх ҳаракати кузатилса, бунда Евро Индекси индикатори чизиғи кўтарилса, у ҳолда ҳозирги вақтда вақтда нарх кўрсатишларининг индикатор кўрсатишлари билан фарқ қилиши (бошқача айтганда, дивергенция) кузатилади. Бундай вазият тез орада валюта жуфтлиги бўйча нархнинг ўсиши мумкинлигидан далолат беради.
  • Тескари вазият: агар нарх ошиши вақтида Евро Индекси индикаторида пастга тушувчи йўанлишнинг шаклланиши кузатилса, бу ҳолат валюта жуфтлиги нархнинг тез орада пастга қараб бурилишидан далолат беради.
Евро Индекси Индикатори
Evro indeksi: InstaForeks texnik ko'rsatkichlari

Evro indeksi USD, GBP, JPY, CHF, SEK kurslarining evroga nisbatan o'zgarishining o'rtacha ko'rsatkichidir. Foydalanishning ikkita usuli bor ...


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback