empty
 
 

Форекс бозорида доллар билан жуфтликда юрувчи асосий валюта жуфтликлари (major) дан ташқари доллар иштирок этмайдиган кросс-валюталар ҳам бор. Асосий валюта жуфтликлари билан савдо қилишда долларнинг ҳаракатини таҳлил қилиш савдода бир муаммо ҳисобланади. Жуфтликдаги иккинчи валюта (EUR – евро, JPY – япон иенаси, CHF – швейцария франки, GBP – британия фунти) нинг таҳлили иккинчи даражага ўтади.

Кросс-валюта жуфтликлари билан ишлашда бир валютани баҳолаш АҚШ долларида эмас, балки иккинчи валюта бирликларида амалга оширилади. Энг кўп савдо қилинадиганлардан евро валютаси кирувчи: EUR/CHF, EUR/GBP, EUR/AUD жуфтликларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Санаб ўтилган жуфтликлар бошқа жуфтликлардан ўзининг юқорида даражада ликвидлиги билан фарқ қилади. EUR/CHF жуфтлигининг ликвидлиги USD/CHF жуфтлигининг ликвидлигидан юқори бўлади (швейцария франки билан савдо қилишни истовчи институционал ўйинчилар туфайли).

Кросс-валюталар жуфтлигининг савдо қилинадиган бошқа бир гуруҳига иена киради, бу жуфтликлар: CAD/JPY – канада доллари ва иена, NZD/JPY – новозеландия доллари ва иена, GBP/JPY – британия фунти ва иена. Ўз ичига иенани олган бу кросс-валюта гуруғи у буйича керри-трейд (Carry Trade) битимларини амалга ошириш мумкинлиги туфайли инвесторлар ва трейдерларда катта қизиқишга эга.

Керри-трейд, масалан иена каби фоиз ставкаси нисбатан паст даражада бўлган маълум валютани сотишдан, кейин эса фоиз ставкаси юқори бўлган валютани сотиб олишдан иборат бўлиб, бу икки ставка орасида фарқ ҳосил қилиш имконини беради. Ривижланган мамлакатларда, хусусан Канада, Янги Зелландия ва Буюк Британияда фоиз ставкалари жуда юқори, шунинг учун бу мамлакатларнинг валюталари керри-трейд битимларида япон иенасига савдо олиб борилганда оммабоп бўлади.

Асосий валюта жуфтликлари билан савдо қилишда шундай ҳолат юзага келиши ҳам мумкинки, бунда АҚШ доллари ва жуфтликдаги иккинчи валюта ўз кучига кўра амалда тенг бўлиб колиши мумкин. Бундай пайтларда қандай йўл тутиш кераклигини тушуниб етиш қийин бўлади, чунки америка доллари қайси томонга қараб силжиши номаълум бўлади.

Масалан, агар АҚШда ҳам ва Евро ҳудудида ҳам катта иқтисодий ўсиш бораётган бўлса, у ҳолда бу қандай позиция бўлиши керак - узун ёки қисқа бўлиши тўғрисидаги масала оддий бўлмаслиги мумкин.

Евро-иена (EUR/JPY) кросс-валюта жуфтлиги бўйича савдо қилиш учун энг қулай пайт, маласан иена Шимолий Корея томонидан геосиёсий таҳдид сабабли босим остига тушиб қолгандаги вазият бўлиши мумкин.

Энг машҳур кросс-валюта жуфтликларини кўриб чиқамиз.

EUR/CHF: Савдо қилишда Швейцариянинг асосий ҳамкори Евро ҳудуди ҳисобланади. Швейцария франки жуда паст фоиз ставкасига эга, ва шу сабабга кўра мазкур жуфлик керри-трейд битимларини амалга ошириш учун кўпинча танлаб олинади. Жуфтлик кўп жиҳатдан 2006 йилнинг бошидан бери кўп даражада тренднинг яхши ҳаракатини кўрсатмоқда. 2011 йилдан бери EUR/CHF курси EUR нинг курсига 1,2000 даражада боғланган (Швейцария Миллий банки томонидан назорат олиб борилиши туфайли курс бу даражадан пастга тушмайди).

EUR/JPY: Жуда машҳур кросс-валюта жуфтлиги, чунки у USD/JPY ва EUR/USD жуфтликлар билан ўзаро боғланган. Трейдерлар кўпинча Япониядан ва евро ҳудудида фоиз ставкалари ва ўсишдаги фарқларни асос қилиб олиб, унинг ҳаракатида чайқовчилик қилишади.

NZD/JPY: Керри-трейд битимларини амалга оширишда кросс-валюталар жуфтликлари орасида катта талабга эга, чунки ривожланган мамлакатлардан унда фоизли ставкалари фарқи энг юқори. NZD/JPY учун узун позицияларни очиш учун яхши тўғри келади, айниқса, унинг ўсиши учун умумий фундаментал ва техник кўрсаткичлар қулай бўлса.

EUR/GBP: Буюк Британиянинг бош ҳамкорлари орасида аҳамияти бўйича иккинчи ўринда Евро ҳудуди туради. Шунинг учун, агар савдо Англия ва британия фунтининг фундаментал омилларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилса, у ҳолда энг тўғри қарор айнан EUR/GBP билан савдо қилиш бўлади.

CAD/JPY: Нефтнинг нархини олдиндан билиш кўникмасини Форексда машҳур кросс-валюта жуфтлиги ёрдамида қўллаш мумкин. Канада нефть захиралари бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллайди, соф экспортчи ҳисобланади ва ўсиб бораётган нефть нархидан фойда олади. Япония нефтни бош импорт қилувчисидир, у аксинча, зарар кўради. Шунинг учун, агар нефть нархи ошиши кутилаётган бўлса, у ҳолда бу шу кросс-валюта жуфтлиги бўйича узун позицияни очиш учун қулай пайтдир.

кросс-валюта жуфтликлари билан савдони амалга ошириб, керри-трейд битимларини очиш ва иккала мамлакатнинг иқтисодий шароитларининг афзалликларидан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир кросс-валюта жуфтлиги ўзининг хусусиятларига, фоиз ставкаларининг фарқига, унинг трендига бундан кейин ҳаракат берувчи у ёки бу сиёсий ва иқтисодий ҳодисалардан боғлиқликка эга.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback